Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

АҲЗОБ ҒАЗОТИ


Уҳуд ғазотидан кейин Расулуллоҳ с.а.в. амалга оширган ғазотлар ва жазолашларнинг мусулмонлар ҳайбатининг ёйилишида ҳамда Исломий Давлатни мустаҳкамлашда катта таъсири бўлди. Дарҳақиқат, мусулмонларнинг нуфузи ортди, салтанатлари катталашди, улардан Арабистон ярим оролидаги қабилалар қўрқиб қолди. Араблар уларга қарши Расулуллоҳ с.а.в.нинг ғазотга чиққанларини эшитган пайтларида - Ғатафон ва Давматул-Жандалда бўлганидек - қўрқувга тушиб қочадиган бўлиб қолишди. Қурайш мусулмонлар билан йўлиқишдан - худди у яна бир Бадрга айланадигани каби - қўрқадиган бўлиб қолди. Бу ишлар натижасида мусулмонлар Мадинадаги ҳаётдан бир қадар хотиржам бўлишди. Муҳожирларга Бану Назир ўлжалари ўтгандан ҳамда ерлар, хурмозорлар, уй-жойлар ва уй жиҳозлари уларга тақсимлаб берилгандан кейин пайдо бўлган янги вазиятга қараб яшаш шароитларини тартиблаштира бошлашди. Бироқ бу ўзгаришлар мусулмонларни узлуксиз жиҳод қилишдан буриб, бутунлай тирикчилик билан машғул қилиб қўя олмади. Зеро, жиҳод қиёматгача фарздир. Балки мусулмонлар энди аввалгидан кўра тинч ва яхши ҳаёт кечира бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в. хотиржам бўлишларига қарамасдан, душманларнинг тажовузидан доимо эҳтиёт бўлар эдилар, ўзларининг хуфя ва кузатувчиларини ярим оролнинг турли томонларига юборар эдилар. Улар Расулуллоҳ с.а.в.га арабларнинг ишларидан ва улар тузаётган режалардан хабар беришар, шунга қараб Расулуллоҳ с.а.в. душманга қарши туришга тайёр бўлиб, у билан тўқнашиш учун қулай фурсатни кутар эдилар. Хусусан, Расулуллоҳ с.а.в. барча арабларни даҳшатга соладиган салтанатга эга бўлганларидан кейин, Бану Қайнуқо ва Бану Назир яҳудийларини Мадинадан сургун қилганларидан, Ғатафон, Ҳузайл ва бошқа араб қабилаларига қақшатқич зарбалар берганларидан кейин Арабистон ярим оролида мусулмонларнинг душманлари кўпайиб кетган эди. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. арабларни ҳушёр кузатиб турдилар. Бир кун Қурайш ва баъзи араб қабилалари Мадинага ҳужум қилиш учун жамланишаётганининг хабари келди ва Расулуллоҳ с.а.в. уларни кутиб олишга тайёрлана бошладилар. Бу шундай бўлган эди: Расулуллоҳ с.а.в. Мадинадан Бану Назир яҳудийларини сургун қилганларидан кейин уларда арабларни Расулуллоҳ с.а.в.дан ўч олиш учун қўзғатиш фикри пайдо бўлди. Бу фикрни амалга ошириш мақсадида Бану Назирдан бир жамоа ишга киришди. Улар орасида Ҳуяй ибн Ахтаб, Салом ибн Абулҳақиқ ва Канона ибн Абулҳақиқ, улар билан бирга Бану Воил қабиласидан Ҳавза ибн Қайс ва Абу Амморлар бор эди. Улар Қурайш олдига боришди. Макка аҳли Ҳуяйдан қавми ҳақида сўраганда: «Мен уларни Мадина билан Хайбар ўртасида иккиланиб туришган ҳолда қолдирдим. Улар сизлар бориб бирга Муҳаммад ва асҳобларига қарши ҳужум қилишингларни кутишмоқда», деди. Бану Қурайза ҳақида сўрашганда: улар Мадинада Муҳаммадга айёрлик қилиб туришибди. Боришингиз билан сизлар билан бирга Муҳаммадга қарши

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203